Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Чорвачиликда насилчилик иши қонун химоясида

Чорвачиликда насилчилик иши қонун химоясида

22 август 2022 йил
270
0

Ғаллаорол тумани азал-азалдан чорвачиликда донг таратган ҳудуд. Бепоён яйлов, чорвабоп қиру адирликларда мол бош сонини кўпайтиришнинг бир қатор имкониятлари мавжуд. Мазкур ресурсларда сўнгги йилларда кенг фойдаланиш, хусусан четдан наслли қорамоллар келтириш ва маҳаллий қорамоллар зотларини яхшилаш бўйича ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда. Туманда наслли чорвани талаб даражасида сақлаш ва кўпайтириш, бу борадаги қонун, меъёр ва қоидаларга амал қилиниши қай даражада? Республика Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Ғаллаорол туман бўлими томонидан 2022 йилнинг ўтган даврида айрим чорвачилик-наслчилик фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларда ана шу саволга жавоб топиш ва йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш мақсадида назорат тадбирлари ўтказилди. Ўрганиш ва текширишларда Ўзбекистон Республикасининг «Наслчилик тўғрисида»ги Қонунига ҳамда бу соҳадаги ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя этилмаётганлиги ҳолатлари аниқланди. Хусусан, 2022 йилнинг ўтган даврида «Чорвачиликда наслчилик ишларини назорат қилиш соҳаси»да 1 та қонунбузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилди, 1 нафар шахсга нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилди, 40 нафар шахс норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилишига йўл қўймаслик ҳақида расман огоҳлантирилди. 40 та ёзма кўрсатмалар берилди.

— Ўтказилган назорат тадбирлари давомида қорамолчилик-наслчилик фаолияти билан шуғулланувчи масъулияти чекланган жамиятларда бир қанча қонунбузилишлар содир этилгани аниқланди. Ўзбекистон Республикасининг «Наслчилик тўғрисида»ги Қонунининг 11-моддаси талабларини бузиб, МЧЖга тегишли бўлган жавобгарлигидаги наслли йирик шохли чорва моллари билан биргаликда ўзининг шахсий бошқа турдаги йирик шохли чорва молларни қўшиб боқиб, қонунбузарлик ҳолатларини содир этган. Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 92-моддаси билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилиб, мазмунан кўриб чиқиш учун туман маъмурий судига юборилди. Суднинг қарорларига асосан маъмурий ҳуқуқбузарликларга нисбатан жарима жазоси тайинланди. Ушбу ҳолат бўйича МЧЖ раҳбарларига қонунбузилиш ҳолатлари, уларни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан тақдимнома киритилди. Шунингдек, назорат тадбирларида сунъий уруғлантириш ҳисоботларини ҳаққоний тўғри юритмаганлик ҳолати бўйича ҳам камчиликлар аниқланган. Ҳолат бўйича йиғилган материалларга қонуний чора қўллаш учун туман хокимига юборилди. Хулоса ўрнида таъкидлаш жоиз чорвада насл бузилиши унинг маҳсулдорлиги, маҳсулот сифати ва пировард натижада ташқи бозорда рақобатбардошлилигига жиддий путур етказади. Наслни тозалаш эса узоқ ва машаққатли меҳнатни талаб этади.

Ўзагроинспекциянинг Ғаллаорол туман бўлими

Катта инспектори Абдулла Абдурашидов

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар