Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақини иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларини қўллаган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқиш тартиби тўғрисида НИЗОМ

Пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақини иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларини қўллаган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқиш тартиби тўғрисида НИЗОМ

30 август 2022 йил
51
0

Пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақини иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларини қўллаган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқиш тартиби тўғрисида НИЗОМ

  1. Ушбу Низом «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларини қўллаган ҳолда пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақини қайта ҳисоблаб чиқиш тартибини белгилайди.
  2. Иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициенти — тегишли ой учун пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақининг айнан шу ой учун пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори нисбати сифатида аниқланадиган миқдор.
  3. Иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициенти (ИКЗ)дан пенсионернинг (ёки пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахснинг) пенсиясини ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақини қайта ҳисоблаб чиқиш учун фойдаланилади.
  4. Шахснинг ИКЗ, ишдаги мавжуд танаффусларидан қатъи назар (пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахснинг танлашига кўра), меҳнат фаолиятининг охирги ўн йили мобайнидаги исталган кетма-кет олтмиш ойидан ҳар бир ойи учун аниқланади, бунда шахснинг пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақи тегишли ойдаги пенсияни ҳисблашнинг базавий миқдорига бўлинади ва қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқилади:

ИКЗi = ФЗi / БВИПi, бунда:

ИКЗi — i ой учун иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициенти;

ФЗi — i ой учун иш ҳақи, сўм;

БВИПi — i ой учун пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори, сўм;

  1. Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда, яъни пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахс олтмиш ойдан кам ишлаган тақдирда якка тартибдаги иш ҳақи коэффициентлари унинг тегишли ой учун пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақини айнан шу ойдаги пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорига бўлиш йўли билан мавжуд иш стажидан ҳар бир ой учун аниқланади.
  2. ИКЗ вергулдан кейинги тўрт белгили миқдордан иборат бўлади.
  3. ИКЗни ҳисоблашда вергулдан кейин тўрт белгигача яхлит қилиб ҳисобланади. Агар вергулдан кейинги бешинчи белги «5» га тенг ва ундан юқори бўлса, у ҳолда тўртинчи белги бир бирликка кўпайтирилади.

Мисол. Иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициенти 5,62316 ни ташкил қилди. У яхлит қилиб ҳисоблангач — 5,6232 ҳосил бўлади.

  1. Иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентини қўллаган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқилган иш ҳақи қуйидаги формула бўйича аниқланади:

ПФЗi= ИКЗi х БВИП, бунда:

ПФЗi — иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларини қўллаган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқилган иш ҳақи;

БВИП — олдинги 12 ойдаги пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори, сўм.

  1. Пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақи қуйидаги формула бўйича аниқланади:

СЗИП = Σ ПФЗi / 60, бунда:

Σ — сумма белгиси шуни кўрсатадики, пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақини белгилашда иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентини қўллаган ҳолда пенсияни ҳисоблаш учун қайта ҳисоблаб чиқилган иш ҳақи миқдори, шахснинг ишдаги мавжуд танаффусларидан қатъи назар, меҳнат фаолиятининг охирги ўн йили мобайнидаги исталган кетма-кет беш йилнинг тегишли ойлари учун жамланиши керак.

  1. Пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақи бир тийингача яхлит қилиб ҳисобланади, ярим тийиндан кам сумма эса ташлаб юборилади.
  2. Пенсия ушбу Низом жорий этилгунгача тайинланган фуқароларга пенсияни ҳисоблаш учун иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентини қўллаган ҳолда иш ҳақини қайта ҳисоблаб чиқиш механизми қўлланмайди.
  3. Пенсия миқдори иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентини қўллаган ҳолда қуйидаги ҳолатларда мурожаат қилинган санада қайта ҳисоблаб чиқилади:

пенсионер томонидан пенсия миқдорига таъсир кўрсатадиган (иш стажи ёки иш ҳақи тўғрисидаги ва бошқа) қўшимча ҳужжатлар тақдим этилганда;

пенсиянинг бир тури пенсиянинг бошқа турига ўтказилганда;

бошқа давлатдан келган шахснинг, шу жумладан илгари Ўзбекистон Республикасидан кетган шахснинг пенсия ҳужжатлари йиғмажилди ҳисобга қабул қилиб олинганда, у пенсияни бошқа давлатда олганлиги ҳолатидан қатъи назар;

битта боқувчининг вафоти муносабати билан боқувчисини йўқотганлик пенсияси олаётган шахсга иккинчи боқувчисининг вафоти муносабати билан чин етим сифатида боқувчисини йўқотганлик пенсияси расмийлаштирилганда.

  1. 2011 йил 1 октябргача ва ундан кейин тайинланган пенсияларни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақи қуйидаги ҳолларда иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентини қўллаган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқилмайди:

I ва II гуруҳлар ногиронларининг ногиронлик гуруҳи ўзгарганда ёки уларга пенсиялар тўлаш муддати узайтирилганда;

боқувчисини йўқотганлик пенсияси олаётган оила аъзолари сони ўзгарганда;

фахрий унвонлар учун пенсияга устама ҳақ ва қўшимча тўловлар белгиланганда;

боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчига улуш ажратилганда;

илгари тўхтатиб қўйилган пенсияларни тўлаш тикланганда;

пенсионер Ўзбекистон Республикаси доирасида доимий яшаш учун бошқа туман (шаҳар)га кетганда.

Бунда охирги марта 2011 йил 1 октябргача қайта ҳисоблаб чиқилган пенсиялар миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларига биноан оширишларни ҳисобга олган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқилади.

  1. Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ёки халқаро шартномаларига мувофиқ пенсия олишга ҳуқуқи мавжуд бўлган тақдирда пенсиялар тайинлаш учун яшайдиган мамлакатида олинган иш ҳақи қабул қилинади.

Иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларини қўллаш мақсадида хорижий фуқаронинг ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаётган мамлакатида тегишли ой учун ҳисоблаб чиқилган ҳар ойлик иш ҳақи кўрсатиб ўтилган иш ҳақи, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ҳисоблаб чиқилган ойнинг 15-санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган хорижий валютанинг сўмга нисбатан курси бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий валютасига ўтказилади.

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари билан иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорлари оширилган тақдирда, илгари тайинланган барча пенсиялар миқдорлари ушбу фармонлар ва қарорларда назарда тутилган шартларга мувофиқ оширилади (қайта ҳисоб-китоб қилинади).
  2. Ўзбекистон Республикасида пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг белгиланган миқдорлари ушбу Низомга 1-иловада келтирилган.
  3. Пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақини иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларини қўллаган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқишга мисол ушбу Низомга 2-иловада келтирилган.

БТПЖ Ғаллаорол туман

бўлими бошлиғи А.Нарқўзиев

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар