"Kundalik" автоматлаштирилган ахборот тизимида самарали фойдаланиш бўйича ўқув семинар бўлб ўтди
Жорий йилнинг 24 август куни Ғаллаорол тумани Халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларининг директорлари ҳамда уларнинг ўқув – тарбиявий ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарларига Халқ таълими вазирлигининг мутасадди ходимлари ва “Кундалик” МЧЖ мутахассислари томонидан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябр “Рақамли Ўзбекистон – 2030 стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора – тадбирлари тўғрисида”ги ПФ – 6079 – сон ва 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим – тарбия ва илм – фан соҳаларини рииожлантириш чора – тадбирлари тўғрисида”ги ПФ – 6108 – сонли Фармонлари ижроси ҳамда ўқув жараёнларини бошқаришда замонавий ахборот – коммуникациялар технологияларини янада такомиллаштириш, ортиқча қоғозбозликдан озод бўлиш, “КУНДАЛИК” автоматлаштирилган ахборот тизимидан самарали фойдаланиш бўйича ўқув семинар бўлиб ўтди.
Семинар иштирокчилари “Кундалик” автоматлаштирилган тизимида ишлаш бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати