Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини сақлаш ва қишлоқ хўжалиги экинларида бугунги кунда агротехник тадбирларни бажарилиши бўйича ўтказилган семинар тўғрисида

қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини сақлаш ва қишлоқ хўжалиги экинларида бугунги кунда агротехник тадбирларни бажарилиши бўйича ўтказилган семинар тўғрисида

20 июль 2022 йил
127
0

Жорий йилнинг 20 июль куни Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари, қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бош директори А.Тураевнинг 2022 йил 15 июлдаги 05/14-03-643-сонли топшириқ хабарномасини ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилояти Дўстлик туманида Глобал иссиқ хаво оқими даврида қишлоқ хўжалиги экинларини стресс холатларидан чиқариш, мавжуд хосил элементларини сақлаш ва ўз муддатида агротехник тадбирларни бажарилиши  бўйича семинар ўтказилди.

Семинарда вилоят хокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалаллари бўйича ўринбосари, Жиззах вилоят Агрохизматлар маркази мутахассислари, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, Пахтаселекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институти  (ПСУЕАИТИ) Жиззах илмий-тажриба станцияси, Академик Махмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институти Жиззха илмий тажриба станцияси, туманлар қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиқлари ва мутахассислари, тумандаги қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи корхона ва ташкилотлар мутахассислари, пахтачилик кластер корхоналари мутахасисилари ҳамда тумандаги  фермер хўжалиги рахбарлари  қатнашдилар.

Вилоят хокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалаллари бўйича ўринбосари  О.Ашурматов семинарни очиб, бугунги кундаги глобал иссиқ хаво оқими қишлоқ хўжалиги экинларига салбий таъсир кўрсатишини таъкидлаб салбий таъсирни олдини олиш чоралари, қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришда белгиланган агротехник тадбирни ўз вақтида бажариш бўйича ўзининг таклиф ва мулохазаларини билдириб маъруза учун сўзни Пахтаселекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институти  (ПСУЕАИТИ) Жиззах илмий-тажриба станцияси директори Х.Мақсадовга берди.

Пахтаселекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институти  (ПСУЕАИТИ) Жиззах илмий-тажриба станцияси директори Х.Мақсадов қишлоқ хўжалик экинларини жумладан: пахтани шарбат усулида суғориш, тунги суғоришга катта эътибор бериш, глобал исиш даврида ердаги намликни сақлаш мақсадида суғоришдан сўнг эгат ораларини етилиши билан, оқартирмай оби-тобида культивация ишларини бажариш керак эканлигини таъкидлаб ўтди.

Вилоят Агрохизматлар маркази илмий таълим ва малака ошириш бўлим рахбари А.Умирзоқов қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда глобал исиш даврида агротехник тадбирларни бажариш жумладан: суғориш тадбирларини ўтказиш бунда қишлоқ хўжалиги экинлари учун мутадил иқлим ташкил этилиши, экин ерларини исиб кетишини олдини олиши, экинларни илдиз системалари учун яхши шароит яратилиши натижада бугунги кунгача яратилган хосил элементларини сақлаб қолиниши тўғрисида тушунчалар берди.

Академик Махмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институти Жиззха илмий тажриба станцияси рахбари А.Яхшибоев боғларни ва экин майдонларини  қуёш нуридан келаётган салбий радиация нурларидан сақлаш учун махсус тўқилган тўрлар, ғазонлар, қуриган хас-хашаклардан фойдаланиш орқали мевали дарахтлар ва токларга  тушаётган қуёш нурлари камайиши  ва барг оғизчалари орқали сув буғланишини камайтиришга олиб келиш мумкунлиги, ўсимликларни аномал иссиқнинг салбий таъсирига чидамлилигини ошириш ва мавжуд хосил элементларини сақлаб қолишда амалий ёрдам беришини тушунтирди.

Йиғилиш асосан савол-жавоб тарзида ташкил этилиб йиғилиш қатнашчиларининг қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Семинар тавсилотлари You Tube, Facebook, Instagram ҳамда телеграм каби интернет тармоқларида ҳамда Жиззах вилоят телерадиокомпонияси томонидан  эфирга узатилди.

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар