Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ғаллаорол туманида жойлашган Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институтига экскурсия ташкил этилди

Ғаллаорол туманида жойлашган Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институтига экскурсия ташкил этилди

08 июнь 2022 йил
760
0

Жиззах вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳамда Инновацион ривожланиш бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилаётган "Innowomenweek" хотин-қизларнинг инновацион лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ҳафталик иштирокчилари Ғаллаорол туманида жойлашган Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институтига ташриф буюрди.

Экскурсия давомида аввало илмий тадқиқот институтининг мутахассислари томонидан муассасанинг фаолияти, илмий ишлари ва тажрибалари билан таништирилди.

Тадбир иштирокчилари бўлган хотин-қизларга қуйидаги маълумотлар берилди:

Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институтида ҳозирги кунда жами 86 нафар ходимлар фаолият кўрсатиб келмоқда. Шундан 30 нафари илмий ходимларни ташкил этади. Илмий даражага эга бўлган ходимлар сони 20 нафарни, шу жумладан 3 нафар фан доктори, 7 нафари фан номзоди, 10 нафари қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа докторини ташкил қилади. Илмий салоҳият кўрсаткичи 63 % ни ташкил этади.

Институтдаги 20 нафар илмий даражага эга бўлган илмий ходимлардан 12 нафари (75%) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан «Катта илмий ходим» илмий унвонига тасдиқланган. 40 ёшгача бўлган илмий ходимлар сони- 16 нафар (53,3 %), Фан докторлари ўртача - 49 ёшда, фан номзоди ва фалсафа докторлари ўртача - 44 ёшни ташкил этади.

Институт томонидан Давлат илмий-техник дастурлари доирасида 2007-2019 йилларда жами 44 та лойиҳалар, шундан 1 та фундаментал, 25 та амалий, 17 та инновация ва 1 та ёш олимлар лойиҳалари устида илмий изланишлар олиб борилган. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан эълон қилинган лойиҳалар танлови асосида 1 та амалий, 1 та инновация ҳамда 1 та тижоратлаштириш жами 3 та илмий лойиҳалари устида илмий изланишлар олиб борилмоқда.

Институтда 8 та лаборатория, Юмшоқ буғдой генетикаси, селекцияси ва уруғчилиги лабораторияси, Қаттиқ буғдой генетикаси, селекцияси ва уруғчилиги лабораторияси, Арпа ва ем-хашак экинлари генетикаси, селекцияси ва уруғчилиги лабораторияси, Мойли экинлар генетикаси, селекцияси ва уруғчилиги лабораторияси, Дуккакли дон экинлари генетикаси, селекцияси ва уруғчилиги лабораторияси, Агротехнология, экология ва атроф муҳит муҳофазаси лабораторияси, Биотехнология ва агрокимё лабораторияси ва Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва физиология лабораториялари мавжуд.

Ғаллаорол тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар