Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Соя ўсимлигини етиштириш агротехникаси

Соя ўсимлигини етиштириш агротехникаси

19 апрель 2022 йил
719
0

Бутун дунёда аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда аграр соҳанинг ўрни ва аҳамияти кундан-кунга ошиб бормоқда. Мамлакатимизда мавжуд ресурс ва имкониятлардан оқилона фойдаланиб, аҳолини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, ҳосилдорлик ва манфаатдорликни янада ошириш, етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш мухим вазифалардан биридир. Соя дуккакли ўсимлик сифатида барча қишлоқ хўжалиги экинлари кузги дон экинлари, ғўза, маккажўхори, сабзавот экинларининг барча турлари учун энг яхши ўтмишдош экин ҳисобланади. Қишлоқ хўжалигида соя ўсимлигининг ўрни ва аҳамияти бор. Соядан саноат корхоналарида озиқ-овқат маҳсулотларидан ташқари газламалар, сунъий ўғитлар ва дори-дармонлар ишлаб чиқаришда фойдаланилади. Шу боис мамлакатимизда соя ўсимлигини етиштиришга катта эътибор қаратилмоқда. Ғаллаорол туманида жорий йилда 860 гектар соя ўсимлиги етиштириш режалаштирилган. Фермер хўжаликлари томонидан сояни етиштиришни агротехник тадбирларга риоя этиши керак.

        Соя экишнинг агротехникаси.  Сояни экиш олдидан экиладиган майдонни сифатли тайёрлаш зарур. Бунинг учун бегона ўт қолдиқларидан тўлиқ тозалаш, майдонни текислагичлар билан сифатли қилиб текислаш, кесакли майдонларда кесакларни майдалаш, дала атроф ва четларни яхшилаб юмшатиш лозим. Соя уруғини экиш учун тупроқнинг 0-10 см. қатламидаги ҳарорат +12 +14 С  даража бўлганда энг мақбул муддат ҳисобланади. Соя уруғларининг униб чиқиши учун 120-130 даража эффектив ҳарорат (10 даражадан юқори) керак бўлади. Экиш учун 60 см, 70 см, қатор орасига пушта олиниши ва гектарига соя навлари уруғларини йирик майдалигидан келиб чиққан ҳолда 60-70 кг  уруғ сарфланади. Соя уруғини экишда аниқ уялаб экадиган СПЧ-6-8 маркали румин сеялкасидан фойдаланиши керак. Уруғларнинг экиш чуқурлиги 4-5 см бўлиши энг мақбул ҳисобланади.

Соянинг маҳаллий навлари.  Ҳозирги кунда соя ўсимлигининг махаллий ва хориждан келтирилган уруғлари мавжуд. Ғаллаорол туманида серҳосил, кечпишар, ўртапишар, пояси тик ўсувчи навлар яъни “Барака”, “Тўмарис МАН-60”, “Парвоз” ва “Ўзбек-6” махаллий навлар экилади. Ушбу навлар пишиб етилганда комбайнлар билан ўриб олишга мослашган. Махаллий навларнинг мойлилиги 21-23 фоиз. Масалан “Тўмарис МАН-60” навининг мойлилиги 21,5-23,8 фоизни ташкил этади. Гектаридан ўртача 37-47 центнергача ҳосил беради.

Сояга ишлов бериш.  Соя униб чиққандан кейин тупроқда ҳаво алмашинишини таъминлаш, бегона ўтларни йўқотиш мақсадида қатор ораларига культиватор билан биринчи ишлов берилади. Бунда культиватор КРХ-4 ишчи органларининг чуқурлиги тупроқ шароитидан келиб чиқиб, камида 10-12 см, ўсимликдан 8-10 см узоқликда жойлаштирилиши керак. Соянинг ўсув даври давомида тупроқ шароитидан келиб чиққан ҳолда камида 2-3 марта қатор ораларига ишлов берилади. Бегона ўтларда тозалаш учун ўтоқ ва чопиқ ишлари бажарилади.  Соя майдонларига бегона ўтларга қарши гербицидлар билан ишлов берилса яхши натижа беради. Соядан юқори ва сифатли ҳосил олиш учун гектарига 120-150 кг дан азотли, 90-120 кг дан фосфорли, ва 60-70 кг дан калийли ўғитлар берилиши керак.

Соя донини ўриб янчиб йиғиштириб олишда комбайнлардан фойдаланилади. Сояни Комбайнда ўриб олиш ишларини кечки салқинда бошлаш ижобий натижа беради.

Сояни етиштиришда кўрсатиб ўтилган тавсияларга амал қилинса юқори ҳосил олишга эришилади.

Х.Турсунбоев Ўзагроинспекциянинг

Ғаллаорол тумани бўлими қишлоқ хўжалиги экинлари

уруғлари етиштирилиши ва таъминотини назорат 

қилиш шўъбаси катта инспектори

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар