Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ғаллаорол туманидаги “Саьд Ибн Абу Ваққос” зиёротгоҳи

Ғаллаорол туманидаги “Саьд Ибн Абу Ваққос” зиёротгоҳи

14 июль 2022 йил
237
0

Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани, Булоқбоши қишлоқ фуқаролар йиғини Авлиё қишлоғида “Саьд Ибн Абу Ваққос” зиёротгоҳи жойлашган.

Зиёратгоҳ узоқ тарихий манбаларга бой бўлиб жами мадони 14,5 гектарни ташкил этади.

Зиёратгоҳ X-XI асрлар маданий мерос объекти сифатида давлат мухофазасига олинган. 1982 йилда бошлаб муқаддас обьект ўрнида рўйхатга олиниб, 1982 йил ҳамда 1995-1996 йилларда капитал таьмирланиб ободонлаштирилган. 2002 йилда зиёратгоҳда масжид биноси Жиззахлик мохир бинокор уста Комил, Қобил, Зухр ва Мирзиёлар томонидан шарқона услибда қурилган.

Ғаллаорол туманидаги муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, тарихий обидалар тўғрисида маълумотлар, фото ва видеороликлар тайёрланиб туман ва маҳалла фуқаролар йиғинларида маҳаллий аҳоли ўртасида тарғибот тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.

 Ташкил этилган тарғибот тадбирлари туманда ички туризмни  ривожлантириш, муқаддас қадамжоларимизни асраб авайлаш, ёшларимизга туманимиз тарихи тўғрисида маълумот етказишга қаратилди.Ушбу зиёротгоҳ ҳақида тўлиқ маълумот олишни истасангиз, зиёротгоҳга ташриф буюринг...

Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар