Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ижтимоий тармоқларда “Ғаллаоролда қизиқ ишлар бошланди” сарлавҳа остидаги танқидий материал юзасидан

Ижтимоий тармоқларда “Ғаллаоролда қизиқ ишлар бошланди” сарлавҳа остидаги танқидий материал юзасидан

26 апрель 2022 йил
522
0

Халқ депутатлари Ғаллаорол туман Кенгашининг 2022 йил 25 мартда бўлиб ўтган сессиясида “Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси” таркиби тасдиқланиб олинди. Шунингдек тумандаги мавжуд 29 та қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларида фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш учун фуқаролар йиғини қарори билан 7-15 кишидан иборат ишчи гуруҳлар тузилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонунда белгилаб қўйилганидек:

Фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзодлар: қоида тариқасида олий маълумотга эга бўлиши, тегишли ҳудудда доимий яшаётган бўлиши, ташкилотчилик қобилиятига шунингдек ҳаётий тажрибага ва аҳоли ўртасида обрў эътиборга эга бўлган фуқаролар ҳудудда доимий яшовчи фуқароларнинг фикри инобатга олинган ҳолда ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади.

Ишчи гуруҳлар томонидан 152 нафар номзодларга доир тайёрланган ҳужжатлар туман комиссиясига тақдим этилди. Ишчи гуруҳлар томонидан комиссияга тақдим этилган барча номзодлар вилоят, туман сайловга кўмаклашувчи комиссияси аъзолари ва туман сектор раҳбарлари томонидан жорий йилнинг 19-22-23 апрел кунлари атрофлича ўрганиб чиқилди.

Ўрганиб чиқилган номзодлар бўйича туман комиссияси асослантирилган хулосаларини кейинчалик ишчи гуруҳларга юборади.

Ишчи гуруҳ фуқаролар йиғини раиси лавозимига келишилган номзодлар ҳақидаги ахборотни сайловдан камида беш кун олдин фуқаролар йиғини биносига осиб қўяди.

Фуқаролар йиғини раиси сайлови очиқ, ошкоралик, муқобиллик ва тенг сайлов ҳуқуқи принциплари асосида белгиланган графикга асосан амалга оширилади.

Ғаллаорол туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар