Ғаллаорол туманида Маънавият ва маърифат Кенгашининг жорий йилнинг олти ойлик якунига бағишланган хисобот йиғилиши ўтказилди.
Жорий йилнинг 5 июль куни Ғаллаорол туманининг Маданият маркази йиғилиш залида Маънавият ва маърифат маркази Ғаллаорол туман Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Ғаллаорол тумани Маънавият ва маърифат Кенгашининг олти ойлик якунига бағишлаб ўтказилган йиғилишда
-Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАР ТИЗИМИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА”ги ПҚ-5040-сонли Қарорининг тумандаги ижроси,
-2022 йил туманда Маънавият ва маърифат масканининг қурилиб топширилиши,
-туман корхона, ташкилот, таълим муассасаларида маънавий-маърифий соҳа тизимини йўлга қўйиш ва янада ривожлантириш бўйича 2022 йил ярим йилликга мўлжалланган устувор вазифалари муҳокама қилинди.
Ўтказилган Маънавият ва маърифат Кенгашида туман корхона, ташкилотлар, таълим муассасаларининг жорий йилнинг ўтган олти ой давомида маънавий-маърифий соҳадаги амалга оширилган ишлари ҳисоботлари эшитилди.
Ғаллаорол туман Маънавият ва маърифат Кенгаши йиғилишида Республика Маънавият ва маърифат маркази Жиззах вилоят бўлим бошлиғи И.Умарова, Ғаллаорол туман ҳокимининг ўринбосари Ғ.Тўйчиев, Кенгаш аъзолари, шунингдек тумандаги барча корхона, ташкилотлар рахбарлари, таълим муассасаларининг маънавий ва маърифий ишлар бўйича рахбар ўринбосарлари иштирок этишди.
Йиғилиш давомида йилнинг иккинчи ярим йиллигида амалга ошириладиган устувор вазифалар ижросини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Кенгаш йиғилишида иккинчи ярим йиллик режаси ижроси юзасидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар асосида қўшимча чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати