Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ижтимоий тармоқларнинг “YouTube” каналида “Yoshlarni aldashni basqing G"allaorol tuman hokimligi” сарлавҳаси остида танқидий тарқалган видео лавҳа юзасидан

Ижтимоий тармоқларнинг “YouTube” каналида “Yoshlarni aldashni basqing G"allaorol tuman hokimligi” сарлавҳаси остида танқидий тарқалган видео лавҳа юзасидан

22 январь 2022 йил
288
0

Туман ҳокимлиги қишлоқ ва сув ҳўжалиги бўйича бўлимнинг маълумотига кўра

Ғаллаорол тумани Жийдали ҚФЙ ҳудудидаги туман ҳокими захирасида бўлган ер майдонидан Жийдали ҚФЙ ҳудудидаги истиқомат қилувчи фуқаролар хеч қандай солиқ тўловларсиз ўз бошимчалик билан фойдаланиб келган.

Хазирда Ғаллаорол тумани Жийдали қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги туман ҳокими захирасида бўлган 196ч-контурдаги 25 гектар лалми ер майдони ҳудудда фаолият кўрсатаётган “Султон Озод гарден” масъулияти чекланган жамиятига туман ҳокимининг 2021 йил 1 мартдаги 523-сонли қарорига асосан боғзор(ёнғоқзор) барпо этиш учун 30 (ўттиз) йил узоқ муддатли ижарада фойдаланиш учун ажратиб берилган ва вилоят ҳокимининг 2021 йил 16 апрелдаги 171–сонли қарори билан тасдиқланган. Туман ҳокимлиги билан 2021 йил 26 апрелда  ер участкасини узоқ муддатли ижара олиш шартномаси тузилган ва 2021 йил 2 августда ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган.

Фуқаролар томонидан Фуқаролик ишлари бўйича судга даъво аризаси киритилган бўлиб. Ушбу даъво аризани Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судида кўриб чиқилиб, 2021 йил 1 декабрдаги суднинг хал қилув қарорига асасан фуқароларнинг давоси қаноатлантирилмаган.

Ғаллаорол туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар