Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » “ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ”

“ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ”

06 ноябрь 2021 йил
328
0

Тумани аҳолиси ва айниқса ёшларни турли ҳил зарарли оқимлар таъсиридан муҳофаза қилиш, ёшларни ҳуқуқий, диний саводҳонлиги оширишга қаратилган “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир Ғаллаорол тумани Лалимикор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 1-сонли касб-ҳунар мактабида ташкил этилди.

Тадбирда маҳаллий аҳоли, касб-ҳунар мактаби ўқувчилари, уюшмаган ёшлар иштирок этишди.

“Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида ўтказилган тадбирда иштирокчиларга миллий қадриятларимизга ёд бўлган зарарли иллатлар таъсиридан муҳофаза қилиш бўйича туман Ички ишлар бўлими ҳодимлари, туман ҳокимлиги диний ишлар бўйича бош мутахассиси, вояга етмаганлар билан ишлаш комиссияси аъзолари, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими ходимларидан иборат тарғибот гуруҳи томонидан тарғибот ишлари олиб борилди.

Маънавий-маърифий, ҳуқуқий йўналишда ташкил этилган тадбирда мутахассисслар томонидан мавзуга оид ёшларни қизиқтирган саволларга тўлиқ маълумот берилди.

Ғаллаорол туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар