Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Фермер хўжаликлари ҳамда Микрофирма ва кичик корхона рахбарлари ва хисобчилари ДИҚҚАТИГА!

Фермер хўжаликлари ҳамда Микрофирма ва кичик корхона рахбарлари ва хисобчилари ДИҚҚАТИГА!

12 январь 2022 йил
323
0

Давлат статистика ҳисоботларини электрон шаклда “eStat 4.0” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тақдим этинг!

2021  йил учун  2022  йил  25 январгача  Фермер хўжаликлари  1-fx shakli (йиллик),  2021  йил учун  2022  йил 26 февралгача   Микрофирма ва кичик корхоналар 1-кb shakli (йиллик) статистика ҳисоботларини белгиланган муддатлардан кечиктирмай Интернет тармоғи орқали электрон кўринишда тақдим этишлари шарт.

Белгиланган муддатда давлат статистика ҳисоботини тақдим этмаслик Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 215-моддасига кўра масъул мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик белгиланишига сабаб бўлади.

             Шунингдек, давлат статистика ҳисоботини топширувчилар учун тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳисобот тизимини такомиллаштириш ва уни ноқонуний талаб этганлик учун жавобгарликни кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил  15 июндаги ПҚ-100-сонли қарори қабул қилинган бўлиб, бунга кўра статистика идораларига тадбиркорлик субъектларидан белгиланган ҳисобот ва уларнинг муддатларидан ташқари ҳисоботларга қўшимча равишда ҳар қандай маълумотнома, хужжат ва маълумотларни талаб қилмаслик масъулияти юклатилган.

Ҳисоботларни тузишда муаммолар вужудга Ғаллаорол туман  статистика бўлимининг 72-432-12-37 телефон рақамига ёки Жиззах вилояти статистика бошқармасининг (372)222-81-37  “Ишонч телефонлари”га мурожаат этишингиз мумкин.

Ғаллаорол туман статистика бўлими

Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

ЭЪЛОН!
07 январь 2022, Пятница
ЭЪЛОН!
ЭЪЛОН!!!
28 октябрь 2021, Четверг
ЭЪЛОН!!!
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар