Давлат статистика ҳисоботларини электрон шаклда “eStat 4.0” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тақдим этинг!
2021 йил учун 2022 йил 25 январгача “Фермер хўжаликлари” 1-fx shakli (йиллик), 2021 йил учун 2022 йил 26 февралгача “Микрофирма ва кичик корхоналар” 1-кb shakli (йиллик) статистика ҳисоботларини белгиланган муддатлардан кечиктирмай Интернет тармоғи орқали электрон кўринишда тақдим этишлари шарт.
Белгиланган муддатда давлат статистика ҳисоботини тақдим этмаслик Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 215-моддасига кўра масъул мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик белгиланишига сабаб бўлади.
Шунингдек, давлат статистика ҳисоботини топширувчилар учун тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳисобот тизимини такомиллаштириш ва уни ноқонуний талаб этганлик учун жавобгарликни кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 15 июндаги ПҚ-100-сонли қарори қабул қилинган бўлиб, бунга кўра статистика идораларига тадбиркорлик субъектларидан белгиланган ҳисобот ва уларнинг муддатларидан ташқари ҳисоботларга қўшимча равишда ҳар қандай маълумотнома, хужжат ва маълумотларни талаб қилмаслик масъулияти юклатилган.
Ҳисоботларни тузишда муаммолар вужудга Ғаллаорол туман статистика бўлимининг 72-432-12-37 телефон рақамига ёки Жиззах вилояти статистика бошқармасининг (372)222-81-37 “Ишонч телефонлари”га мурожаат этишингиз мумкин.
Ғаллаорол туман статистика бўлими