Ижтимоий тармоқларда тарқалган танқидий видео лавҳа юзасидан
“Миллий” телеканали “Миллар” кўрсатувида Ғаллаорол тумани Бахт МФЙ ҳудудида қурилаётган кўп-қаватли уй-жойнинг қурилиш ишлари тўхтаб қолганлиги ҳақида ёритилган танқидий материал юзасидан расмий муносабат.
Ғаллаорол тумани Бахт МФЙ ҳудудидан кўп-қаватли уй-жойлар қуриш учун аукцион савдосига қўйилган ер майдони пудратчи корхона “Қизилқўрғон қурилиш инвест” МЧЖ томонидан 2022 йил сентябр ойида 24 ой муддатда қуриб фойдаланишга топшириш шарти билан сотиб олган. Қурилиш ишлари 2023 йил апрел ойида бошланиб бинонинг ер ишлари ҳамда биринчи қават ғишт териш ишлари якунланиб, бетон плита ёпиш ишлари амалга оширилган. Бироқ пудратчи корхона томонидан қурилиш ишларини давом эттириш учун етарли маблағ бўлмаганлиги, тижорат банкларидан кредит олишда гаров учун мулк бўлмаганлиги сабабли қурилиш ишлари 2024 йилнинг май ойида тўхтаб қолган. “Қизилқўрғон қурилиш инвест” МЧЖ раҳбари ва фуқаролар томонидан ўртасида туман ҳокимлигини хабардор қилмасдан ўзаро икки томонлама шартномалар тузишиб, бир неча фуқаролардан уй-жой қуриб бериш шарти билан бошланғич маблағларини алдов йўли билан ундириб келган. Бугунги кунда уй-жойларни вақтида, яъни 2024 йил сентябр ойида қуриб фойдаланишга топширилмаганлиги сабабли корхона раҳбарига нисбатан жиноий иш қўзғатилиб, тергов жараёни Мирзачўл туман ИИБда олиб борилмоқда.
Туман ҳокимлиги уй-жой сотиб олиш учун бошланғич бадал маблағларини тўлаган фуқароларга корхона раҳбари билан келиб чиққан низоларни ҳал қилиш учун юқорида кўрсатилган ҳуқуқ-тарғибот идорасига мурожаат қилиши мумкинлигини маълум қилади.