“Байроғимиз фахру-ғуруримиз” мавзусида давра суҳбати ўтказилди
Жорий йилнинг 18 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан Ғаллаорол туманлараро иқтисодий суди раиси Ф.Музаффаров томонидан Ғаллаорол тумани Маданият ҚФЙ ҳудудидаги 75-умумий ўрта таълим мактабида мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари иштирокида “Байроғимиз фахру-ғуруримиз” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Судья Ф.Музаффаров мактаб ўқувчиларига Давлат байроғининг қабул қилиш тарихи, унинг схематик ва рангли тасвири ҳамда байроқдаги яширинган маънолар ҳақида сўз юритиб, байроғимиз ўзида бутун Ўзбекистон халқининг асрий орзу-истаклари, ғайрати ва шижоатини, халқимизга хос меҳмондўстликни мужассам этганлигини, миллий байроғимизнинг давлат идора ва муассасалари, ўқув юртлари, Ўзбекистон аъзо бўлган халқаро ташкилотлар, чет эллардаги элчихона ва доимий ваколатхоналаримиз пештоқида ҳилпираб туриши, турли байрам ва тантаналарда, мамлакатимиз вакиллари қатнашаётган халқаро миқёсдаги сиёсий, маданий-маърифий тадбирларда, нуфузли спорт мусобақаларида Ватанимизнинг шаъни, халқимизнинг ғурурини ёрқин акс эттириши барчамизга ифтихор бахш этишини такидлаб ўтди.
Шунингдек, ўқувчилар томонидан ўзларининг қизиқтирган саволларга Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонунга ҳамда бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатларга асосланиб жавоб берди.
Давра суҳбати савол жавобларга бой тарзда ўтди.
Ф.Р.Музаффаров
Ғаллаорол туманлараро
иқтисодий суди раиси