Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ижтимоий тармоқларда тарқалган танқидий видео лавҳа юзасидан

Ижтимоий тармоқларда тарқалган танқидий видео лавҳа юзасидан

02 ноябрь 2024 йил
22
0

Ғаллаорол тумани Мирзабулоқ ҚФЙ Узумзор қишлоғи ҳудудида фаолият кўрсатаётган “Макс либерти” МЧЖга қарашли иссиқхона иш фаолияти давомида 2024 йил 1 ноябр куни тунда иссиқхонани истиш мақсадида резина қолдиқларини ёқиши натижасида атроф-муҳитга бадбўй ҳид тарқалганидан ушбу ҳудудда яшовчи аҳолининг эътирозига сабаб бўлган.

Мурожаат юзасидан Ғаллаорол туман Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши инспекцияси томонидан “Макс либерти” МЧЖ ташқи (визуал) томондан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Олиб борилган ўрганиш ишлар давомида ҳақиқатдан ҳам Мирзабулоқ ҚФЙ Узумзор қишлоғи ҳудудида жойлашган “Макс либерти” МЧЖга қарашли иссиқхонада автотранспорт воситаларининг шина қолдиқларини иссиқхона ички қисмларини иситиш мақсадида ёққанлиги маълум бўлди.

Ғаллаорол туман Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши инспекцияси томонидан “Макс либерти” МЧЖга мажбурий кўрсатма берилди, агарда юқорида кўрсатилган ҳолат такрор содир этилган тақдирда жамият иш фаолиятини тўхтатиш мақсадида Ғаллаорол туман иқтисодий жиноят судига мурожаат қилиниши ҳақида огоҳлантирилди.  

Туман Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши инспекцияси томонидан “Макс либерти” МЧЖга берилган мажбурий кўрсатмада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тадсиқлаш тўғрисидаги 5863-сонли Фармонининг 6-бандида кўрсатиб ўтилган стационар ифлосланиш манбаларидан атмосфера ҳавосига ташланадиган чиқиндиларни 2018 йилдагига нисбатан 3 фоизга камайтириш; янгидан фойдаланишга топширилаётган ишлаб чиқариш қувватларидаги атмосферадаги ишлаб чиқариш қувватларидаги атмосфера ҳавосини ифслослантирувчи стационар манбалардан камида 99,5 фоизлик самарадорликка эга чанг-газ тутгичлар қўлланлишини таъминлаш; фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқариш қувватларидаги атмосфера ҳавосини ифслослантирувчи стационар манбаларининг камида 30 фоизида 95 фоиздан паст бўлмаган самарадорликка эга чанг-газ тутгичлар қўлланлишини таъминлаш белгиланган.

Корхона ўзининг иш фаолияти давомида атмосферага ташланаётган ифлослантирувчи моддаларни меъёридан ортиқ ташланишини олдини олиш бўйича тегишли чораларни кўриш ҳамда  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2012 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий механимзларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 202-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳам кўрсатиб ўтилган.

Юқорида Ғаллаорол туман Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши инспекцияси томонидан кўрсатиб ўтилган талаблар бажарилмаган тақдирда инспекция томонидан тўпланган ҳужжатларга асосланиб жамиятнинг иш фаолиятини тўхтатиш мақсадида туманлараро жиноят судига мурожаат қилиниши кўрсатиб ўтилган.

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар