Ижтимоий тармоқларда тарқалган танқидий видео лавҳа юзасидан
ДЕҲҚОН БОЗОРИ ЧИҚИНДИЛАР БОЗОРИГА АЙЛАНДИ сарловҳаси остидаги мурожаат юзасидан Ғаллаорол тумани Гулчамбар ҚФЙҳудудидаги “Пайшанба деҳқон бозори” МЧЖ раиси А.Жонзоқов маълумотига кўра
Бозор ҳудудида санитария ҳолати ва тўпланган чиқиндиларни бартараф этишда туман СЭО ва ЖСбўлими, туман Экалогия, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши инспекцияси ҳамда туман ҳуқуқни муҳофаза қилув органларининг масъул ходимлари томонидан ўрганилганда қуйидагилар аниқланди.
Бозор ҳудудида ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, турли хил чиқиндилардан тозаланди.
Талабга жавоб бермайдиган савдо расталари, шунингдек, бозор ҳудудида қурилган вақтинчалик савдо дўконлари олиб ташланди.
Бозор ҳудудида санитария ҳолатини олдини олиш мақсадида ҳафтанинг пайшанба куни доимий равишда ободонлаштириш ишларини олиб бориш бўйича бозор масъуллари томонидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.