Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ижтимоий тармоқларда тарқалган танқидий видео лавҳа юзасидан

Ижтимоий тармоқларда тарқалган танқидий видео лавҳа юзасидан

17 январь 2023 йил
8
0

Жиззах вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасидан олинган маълумотга кўра

Ижтимоий тармоқларда Ғаллаорол тумани Ғ.Ғулом МФЙ ҳудудида жойлашган "Ғаллаорол Калий Фосфат" МЧЖнинг фаолияти натижасида атмосферани ифлослантираётганлиги ҳақида эълон қилинган хабар юзасидан Жиззах вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади. Жиззах вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан Ғаллаорол тумани Ғ.Ғулом МФЙга туташ жойда фаолият кўрсатаётган “Ғаллаорол Калий Фосфат” МЧЖни иш фаолиятини тўхтатиш бўйича Ғаллаорол туманлараро Иқтисодий судига 2022 йил 6 июлда №02/5-2782-сонли даво ариза билан мурожаат қилинган. Ғаллаорол туманлараро Иқтисодий судининг 2022-йил 16-августдаги 2201/517-сонли ҳал қилув қарорига асосан “Ғаллаорол Калий Фосфат” МЧЖни иш фаолиятини тўхтатиш бўйича Жиззах вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқарма томонидан киритилган даво ариза қаноатлантирилмади. Бундан ташқари, 2022 йил 12 ойлик давомида "Ғаллаорол Калий Фосфат" МЧЖнинг устувор манбааларидан олинган таҳлил натижаларига кўра, заводдан атмосфера ҳавосига ташланаётган ифлослантирувчи моддалар меъёрдан ошиқ холатлари аниқланмаганлигини маълум қиамиз.

Ғаллаорол тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар