КУЗ-ҚИШ МАВСУМИДА АҲОЛИНИ УЗЛУКСИЗ ТАБИИЙ ГАЗ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ МАҚСАДИДА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА
Ғаллаорол туманида 2024–2025 йиллар куз-қиш мавсумига ҳар томонлама тайёргарлик кўриш ва уни беталофат ўтказиш мақсадида ишлар олиб борилмоқда.
“Ғаллаоролтумангаз” газ таъминоти ходимлари ҳам 2024–2025 йиллар куз-қиш мавсумида аҳолини узлуксиз табиий газ билан таъминлаш борасида айни кунда тегишли ишларни амалга оширишмоқда.
Жумладан, “Ғаллаоролтумангаз” газ таъминоти ходимлари томонидан аҳолини куз-қиш мавсумида узлуксиз табиий газ билан таъминлаш мақсадида туман ҳудудидаги табиий газ тармоқлари ва газ тақсимлаш пунктлари бирма-бир кўздан кечириб, газ қувурларида бўёқлаш ишлари олиб борилмоқда.
Ушбу жараёнда аниқланган камчиликлар корхонадаги таъмирлаш бригадалари томонидан босқичма-босқич бартараф этилмоқда.
Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати