Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ижтимоий тармоқларда тарқалган танқидий материал юзасидан расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда тарқалган танқидий материал юзасидан расмий муносабат

23 октябрь 2024 йил
50
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 8-9 апрел кунлари Жиззах вилоятига ташрифи давомида вилоятда 10 та маданий мерос объектларини боғловчи “Туризм ҳалқаси”ни яратиш ва салоҳиятли маҳаллаларга “Туризм маҳалласи” мақомини бериш тўғрисидаги топшириқлари ижросини таъминлаш шунингдек, Жиззах вилоят ҳокимининг вилоят туризм бошқармаси ҳамда вилоят маданий мерос Агентлиги билан ҳамкорликда жорий йилнинг 19 апрелдаги чора-тадбирлар дастурига асосан Ғаллаорол тумани Узунбулоқ маҳалласида муқаддас қадамжо Саъд Ибн Абу Ваққос зиёратгоҳи жойлашганлиги, ушбу масканга Республикамизнинг турли вилоят, туманларидан йил давомида 12 мингдан ортиқ сайёҳлар ташриф буюришини эътиборга олиб, Ғаллаорол туманининг Узунбулоқ маҳалласига “Туризм маҳалласи” мақоми берилганлигини маълум қиламиз.

Ушбу ҳудудда яшовчи фуқароларимизда тушунмовчиликлар натижасида Саъд Ибн Абу Ваққос зиёратгоҳи номи ва Авлиё қишлоғи номи ўзгаради деган фикрларнинг келиб чиқиши натижасида норозиликлар юзага келган.

Узунбулоқ маҳаллий аҳолисига “Туризм маҳалласи” мақомининг берилиши ушбу ҳудуддаги географик объектларнинг номланишига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаслигини маълум қиламиз.

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар