Ижтимоий тармоқларда тарқалган танқидий материал юзасидан расмий муносабат
Ғаллаорол туман ҳокимининг Қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари А.Мамаражабовнинг маълумотига кўра
Ижтимоий тармоқларда ёритилган “Ғаллаорол тумани Ғ.Ғулом МФЙ М.Улуғбек кўчасида яшовчи фуқаролар томонидан мурожаати” юзасидан шуни маълум қиламизки Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги “Йўл хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-330-сонли қарори 15-бандида “2024 йилдан бошлаб хўжаликлараро қишлоқ автомобил йўллари, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчаларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун бюджет маблағлари фақат “Менинг йўлим” дастури орқали ажратилиши белгилаб қўйилган.
Мурожаатда кўрсатилган ички йўлни таъмирлаш учун туман ҳокимлиги томонидан маблағ ажратиш имконияти мавжуд эмаслиги билдирилади.
Шунингдек ички йўлларни қуриш ва таъмирлаш учун бюджет маблағлари фақат “Менинг йўлим” дастури орқали ажратилади.