Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео лавҳа юзасидан

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео лавҳа юзасидан

15 июль 2024 йил
40
0

Жиззах вилоят ФВБ Ахборот хизмати ва Жиззах вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати маълумотига кўра
“Ғаллаорол-Жиззах йўналиши Амир Темур ғори тоғларида ёнғин” сарлавҳаси остида тарқалган ҳолат юзасидан расмий маълумот.

15-июл куни соат 12:15да Жиззах вилояти ФВБ навбатчилик қисмига Ғаллаорол тумани “Кўкгумбаз” МФЙ ҳудудидаги қир адирликда ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган. Хабарга асосан ёнғин-қутқарув экипажлари ёнғинга соат 12:41да етиб бориб, 13:00да ўраб олинган ва 14:22 тўлиқ ўчирилган.
Шунингдек, ёнғин жойига вилоят ФВБнинг 41 нафар шахсий таркиби ва ҳамкорликдаги хизматларнинг 27 нафар ходимлари жалб этилган.

Ўрганишлар давомида ёнғин ҳолати соат 11.30 ларда бошланганлиги ва тоғли ҳудуднинг тахминан 5 гектарга яқин майдони ёнганлиги маълум бўлди.

Содир бўлган ёнғин натижасида фуқароларнинг тан жароҳати олиши ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган.

Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдорини аниқлаш мақсадида суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар