Ўзбекистонда никоҳ ёши…
Ўзбекистонда никоҳ ёши…
- Оила Кодексининг 15-моддасига биноан, Ўзбекистонда никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун бир хил яъни 18 ёш этиб белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 28 августдаги ЎРҚ-558-сонли қонуни таҳририда ўзгартириш киритилганигаям қарийб 5 йил бўляпти.(шу вақтга қадар никоҳ ёши эркаклар учун 18 ёш, аёллар учун 17 ёш эди).
Қуйидаги узрли сабаблар бўлганида:
- ҳомиладорлик,
- бола туғилиши,
- вояга етмаган шахснинг тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши (эмансипация),
никоҳга киришни хоҳловчиларнинг илтимосига кўра никоҳ давлат рўйхатидан ўтказиладиган жойдаги туман, шаҳар ҳокими никоҳ ёшини кўпи билан 1 йилга камайтириши мумкин. Лекин тўғрисини айтмоқ керакки, бундай қарор чиқариш статискани салбий томонга буриши сабаб ҳокимлар мазкур турдаги қарорларни чиқармасликка ҳаракат қилишади… демоқчиманки, амалиётда бу қарорни чиқаришгунча ҳомиладор аёл туғишга ва никоҳ ёшига ҳам етиб улгуради… (субъектив ўзимнинг фикрим ҳам шуки, агар 1 та 17 ёшли ҳомиладорларга ҳоким никоҳ ёшини қисқартириш тўғрисида қарор чиқарса, ишонаверинг, навбатга 10 таси келади … ва ҳуқуқий оқибат яъни никоҳ ёшини 2019 йилда аёлларгаям 18 ёш қилинганининг самараси ва эффекти яъни мақсадга мувофиқлиги қолмайди…)
Дамира Алмосова
ФИБ Ғаллаорол туманлараро
суди судьяси