Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Хотин-қизлар учун имтиёзли ипотека кредити

Хотин-қизлар учун имтиёзли ипотека кредити

10 февраль 2022 йил
351
0

Мазкур кредит тури оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзанд(лар)ини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож хотин-қизларга берилади.

  • Давлат дастури доирасида шаҳарлардан арзон квартиралар ва қишлоқ жойларидан бир қаватли уйлар ипотека кредити асосида берилади.
  • Яшаш шароитларига яхшилашга муҳтож аёллар учун квартираларни белгилаш туман (шаҳар) ҳокимиятларида ташкил этилган ҳудудий комиссиялар томонидан амалга оширилади.

Талабгор қуйидаги ҳаракатларни амалга оширади:

Худудий комиссияга ариза беради ва унга қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:

-ариза

-паспорт нусхаси;

-солиқ тўловчининг идентификация рақами нусхаси (СТИР);

-оила аъзолари паспортлари ва никоҳ қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (тўлиқ оила ва никоҳ ҳамда вояга етган фарзандлар мавжуд бўлган тақдирда) ва/ёки фарзандлар туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар (вояга етмаган фарзандлар мавжуд бўлган тақдирда) нусхалари;

-ариза берувчи ва у билан бирга яшаётган оила аъзоларининг доимий иш жойларидан берилган охирги 12 ой мобайнидаги даромадлари тўғрисида маълумотнома ёки ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органи томонидан тасдиқланган охирги 12 ой мобайнидаги даромадлар тўғрисидаги декларациялар нусхалари;

-доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан кадастр ҳужжати нусхаси (агар турар жойи доимий прописка жойи билан тўғри келса);

-доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан уй дафтарининг ёки квартиралар бўйича карточканинг (17-шакл) нусхаси (агар турар жойи доимий прописка жойи билан тўғри келса);

-ижара ёки турар жойдан текинга фойдаланиш тўғрисида шартнома ёки туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими маълумотнома нусхаси (ариза берувчининг мулк ҳуқуқи асосида турар жойи бўлмаган ҳолатда);

-ногиронлик гуруҳи кўрсатилган ҳолда пенсия гувоҳномаси, ушбу ҳужжат мавжуд бўлмаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясидаги туманлараро (туман) тиббий-меҳнат эксперт комиссияси (ТМЭК) маълумотнома нусхаси (оила аъзолари орасида биринчи гуруҳ ногирони мавжуд бўлган ҳолатда);

-турар жойи бўйича туман даволаш-профилактика муассасанинг врачлик-маслаҳат комиссияси (ВМК) маълумотномаси ёки ариза берувчининг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларига чалинган ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахснинг мавжудлиги ҳолатида — туманлараро (туман) ТМЭК маълумотномаси.

Ижобий қарор қабул қилинганда ёзма тавсия ҳудудий комиссия томонидан ариза берувчига икки нусхада берилади;

Талабгор инжиниринг компаниясининг филиалига ("Қишлоқ қурилиш инвест" ёки “Ўзшаҳар қурилиш инвест”) ҳудудий комиссиянинг тавсияси ва ариза билан мурожаат қилади. Инжиниринг компания филиали аризани кўриб чиқиш якуни бўйича талабгор билан дастлабки келишувни тузади.

Талабгор Давлат дастурида иштирок этаётган банк филиалига кредит ажратиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилади.

Талабгор томонидан имтиёзли ипотека кредитини олиш учун банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

-қарз олувчининг (биргаликда қарздорларнинг) паспорт нусхаси;

-олди сотди шартномаси;

-қарз олувчининг (биргаликда қарздорларнинг) оҳирги 12 ой давомидаги даромади ҳақидаги маълумотнома.

Аризани кўриб чиқиш муддати 15 банк куни ҳисобланади.

Субсидиялар ажратиш:

қишлоқ жойларда — биринчи 5 йил давомида ипотека кредити бўйича фоиз тўловлари билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун — 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига;

шаҳарларда — дастлабки бадалнинг бир қисмини тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун уй-жой ҳисобланган қийматининг 10 фоизи миқдорида ва биринчи 5 йил давомида кредит бўйича фоизларни қоплаш учун — Тошкент шаҳрида 12 фоизлик пунктдан ошган қисмига, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига тўланади.

Субсидиялар олиш учун аризалар Давлат хизматлари марказлари орқали берилади.

Сотиб олинадиган квартиранинг қиймати уй-жойнинг ҳисобланган қийматидан ошиб кетган тақдирда, қийматнинг қолган қисми қарз олувчи томонидан ўз маблағлари ҳисобидан тўланади. Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси пасайтирилган тақдирда, Молия вазирлиги томонидан ажратилган маблағлар ва тижорат банкларининг ипотека кредитлари бўйича фоизлар мутаносиб равишда камаяди, оширилган тақдирда эса ўзгаришсиз қолади.

Эътибор беринг!

  • Субсидия олиш жараёнида Давлат хизматлари марказлари Сиздан фақатгина ариза олиб қолиб тайёр натижани тақдим этишга ваколатли.
  • Қолган масалалар, яъни кимларга қанча миқдорда субсидиялар ажратишни алоҳида комиссия ҳал қилади. Бу ишга Давлат хизматлари маркази аралашмайди.
  • Субсидиялар бир оилага (оила аъзоларининг биттасига) фақат 1 марта берилади.

Абдуғани Исраилов 

Ғаллаорол туман юридик хизмат  

кўрсатиш маркази бош юрисконсульти

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар