Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ғаллаорол туман ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги ПҚ-401-сонли қарорининг 3-илова 50-банди ижросини таъминлаш

Ғаллаорол туман ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги ПҚ-401-сонли қарорининг 3-илова 50-банди ижросини таъминлаш

18 январь 2024 йил
34
0

Ғаллаорол туман ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги ПҚ-401-сонли қарорининг 3-илова 50-банди ижросини таъминлаш юзасидан соҳа вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда ўтган 2023 йилда туманда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, эрта туғруқ, исталмаган ҳомиладорликни олдини олиш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилган ишлар, соҳада йўл қўйилган камчиликлар ҳақида фикр ва мулоҳазалар билдирилиб, таклифлар эшитилди.
Жорий йилда она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, “Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, шу жумладан, ногиронлиги бўлган кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар ва вояга етмаган фарзандларини жарроҳлик йўли орқали соғлом ҳаётга қайтариш, реабилитация воситалари билан таъминлаш чораларини кўриш мақсадида бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар