Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ижтимоий тармоқларда тарқалган танқидий материал юзасидан расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда тарқалган танқидий материал юзасидан расмий муносабат

16 ноябрь 2022 йил
165
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги ПФ-29-сонли Фармонига асосан маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича Ғаллаорол туманда “ҳоким ёрдамчиси” лавозими таъсис этилди.

Бугунги кунда ҳоким ёрдамчиларининг олдига қўйилган асосий вазифалардан ҳисобланган ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини кенгайтириш, бюдъжет маблағлари ҳисобидан ажратилган инкубаторларнинг бугунги кундаги фаолият ҳолатига, ҳамда асосий кўрсатгичларнинг бажарилиши юзасидан туман ҳокими раҳбарлигида жорий йилнинг 18 ноябр куни йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда бугунги кунда муаммоли кредитларнинг ўсиб бораётганлиги, аҳолига ажратилган деҳқон хўжалиги ер майдонларининг самарасиз фойдаланиш ҳолатлари учраётганлиги, бўш турган биноларда тадбиркорлик фаолиятининг йўлга қўйишда сезиларли ишлар ташкил этилмаётганлиги қаттиқ танқит остига олинди. Кўрсатиб ўтилган камчиликлар ҳоким ёрдамчилари томонидан тасдиқланиб, мазкур холатни тез фурсатларда бартараф этиш тўғрисида ўз ваъдаларини беришди.

Санаб ўтилган вазифалар ва йўл қўйилган хато, камчиликлар бўйича ҳоким ёрдамчилари бир неча бор огоҳлантирилганлигига қарамасдан ўз хизмат вазифаларни бажаришда сускашликка йўл қўйган жойлардаги ҳоким ёрдамчиларига нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди. Шунингдек, кўрсатгичлари паст бўлган ҳоким ёрдамчилари келгусида ўзгаришлар қилмаган тақдирда навбатдаги интизомий жазо чорасини қўлланилиши тўғрисида қаттиқ огоҳлантирилди.    

Йиғилишда газета ва журналларга обуна бўлиш масаласи кўтарилмаган.

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларидан асоссиз, давлат хизматчиларини обрўсизлантиришга қаратилган маълумотларни тарқатмасликларини сўраб қоламиз.

 

Ғаллаорол туман ҳокимлиги

                                                          Ахборот хизмати.   

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар