Ғаллаорол туман ҳокимлиги ходимлари тиббий кўрикдан ўтказилмоқда
Давлат хизматчилари саломатлиги - самарали фаолияти учун асосдир. Шу мақсадда, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан Ғаллаорол туман ҳокимлиги ва туман Тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида давлат хизматчилари бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.
Бугун Ғаллаорол туман ҳокимлиги жамоаси ҳам тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга саломатлиги тўғрисидаги хулосалар, шунингдек, чуқурлаштирилган кўрик учун йўлланмалар берилди.
Давлат хизматида ишлаётган ва кўп ҳолларда ўз саломатлиги учун вақт топа олмаётган хизматчилар ушбу имкониятдан мамнун бўлишиб, унумли фойдаланишмоқда.
Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)