Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтди

Бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтди

01 июнь 2023 йил
42
0

Жорий йилнинг 1 июн куни Ғаллаорол туманида Қамбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан Бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди.
Тадбирда тумандаги 20 дан ортиқ корхона ташкилотлар 270 та бўш иш ўринлари билан иштирок этишди.
Ўтказилган тадбирда 85 нафар вақтинча ишсиз фуқароларга тумандаги корхона ташкилотларда мавжуд бўш иш ўринларига йўлланмалар берилиб, 25 нафар фуқаролар бандлиги таъминланди.
Шунингдек, 40 нафар фуқаролар вақтинчалик ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди ҳамда 55 нафар фуқароларга ишга жойлашиш масаласида ҳуқуқий маслахатлар берилди.
“Аёллар дафтари”га киритилган 10 нафар хотин-қизларга субсидия асосида тикув машинкалари, 20 нафарига касбга ўқитиш учун йўлланмалар ва ногиронлиги бўлган 5 нафар фуқароларга реабилитация техник воситалари берилди.
Тадбир сўнггида туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан фуқаролар учун тиббий кўрик ҳам ташкил этилди.

Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар