Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Жиззах вилояти прокурорининг навбатдаги сайёр қабули ва ёшлар билан учрашуви Ғаллаорол тумани, “Оқтом” МФЙда ўтказилди

Жиззах вилояти прокурорининг навбатдаги сайёр қабули ва ёшлар билан учрашуви Ғаллаорол тумани, “Оқтом” МФЙда ўтказилди

14 май 2023 йил
96
0

Қабул аввалида, вилоят прокурори маҳалла фаоллари, 2-сектор ҳудудига қарашли маҳаллаларнинг ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ҳамда хотин-қизлар фаоллари билан учрашиб, ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий муаммолар юзасидан фикр алмашишди ва уларга зарур кўрсатмалар берилди.

Сайёр қабулда 64 нафар фуқаролардан турли хил мазмундаги мурожаатлар келиб тушди. Шундан тикув машиналари, дори-дармон, реабилитация ва ортопедик воситалар билан таъминлашда, тиббий кўрикдан ўтказиш, соғликларини тиклашлари учун даволаниш муассасаларига йўлланмалар олишда ёрдам бериш ҳақидаги 33 та мурожаат жойида қаноатлантирилди. Қолганлари назоратга олинди.

Шунингдек, қабул давомида 18 нафар фуқароларга тадбиркорлик фаолиятларини ривожлантиришлари учун кредит маблағлари ажратилиши тўғрисида сертификатлар берилди.

Ғаллаорол туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар