Ижтимоий тармоқларда тарқалган танқидий видео лавҳа юзасидан
Ғаллаорол туман Халқ таълими мудирининг маълумотига кўра
2022 йил 2 июн куни Youtube ижтимоий тармоғида “Халқ таълими вазирлиги шарманда, болалардан мажбурий пул йиғилмоқда” сарловҳаси остида чиқарилган видеога
Раддия
2022 йил 2 июн куни Youtube ижтимоий тармоғида “Халқ таълими вазирлиги шарманда, болалардан мажбурий пул йиғилмоқда” сарловҳаси остида видео мурожаат чиқарилган. Ушбу видео лавҳада келтирилган муносабатлар тўғри эканлигини ўрганиш мақсадида, Ғаллаорол тумани Халқ таълими бўлими томонидан ишчи гуруҳ тузилиб 74-умумтаълим мактабига бориб, қишлоқ оқсоқоллари ҳамда ота-оналар иштирокида мактаб таъмири учун пул маблағлари йиғилган ёки йиғилмаганлиги ўрганилди. Ўрганиш жараёнида мактаб таъмири учун ота-оналардан пул йиғилмаганлиги аниқланди. Ушбу видеодаги мактаб таъмири учун пул йиғилганлиги ҳақидаги важлар ўз исботини топмади. Таълим муассасаси раҳбаряти ва ходимларига мактаб таъмири учун ота-оналардан пул йиғиш мумкин эмаслиги тўғрисида тушунчалар берилди.
Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати