Ғаллаороллик мактаб битирувчиларига медаллар топширилди
Ғаллаорол туманининг Маданият маркази залида 2022-2023 ўқув йилида умумтаълим мактабларини аъло баҳоларга томомлаган битирувчиларига 82 та олтин ва 19 та кумуш жами 101 та медаллар топширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда мактабни аъло баҳоларга томомлаган исътедодли ёшлар, уларнинг ота-оналари, устоз мураббийлари, зиёлилар иштирок этди.
Иқтидорли ёшларни тақдирлашга бағишлаб ўтказилган тадбир давомида туман Мудофаа бўлими томонидан “Ватанпарварлик” ойлиги тадбирларида энг фаол иштирок этган 58 нафар ёшларга имтиёзли тавсияномалар берилди.
Мукофатланган барча ўғил-қизларимизни келажак ҳаёт йўллари нурли, соадатли бўлишини тилаб, мукофатлар билан муборакбод этамиз.
Битирувчиларимизга оқ йўл тилаймиз!
Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати