Ғаллаорол тумани ҳокими Жалолитдин Оқбоев “Ғаллаорол туман ихтисослаштирилган мактаби”нинг "Сўнги қўнғироқ" тантанали тадбирида иштирок этди
Ғаллаорол тумани ҳокими Жалолитдин Оқбоев “Ғаллаорол туман ихтисослаштирилган мактаби”нинг "Сўнги қўнғироқ" тантанали тадбирида иштирок этди.
Тадбирда дастлаб иштирокчилар, келажагимиз эрталари учун Ўзбекистон Президенти мамлакат мактабларини битираётган ўғил-қизларга йўллаган табригини ўқиб эшиттирилди.
Бўлиб ўтаётган тадбирда битирувчи ўқувчилар, ота-оналар, маҳалла фаоллари иштирок этиб таълим даргоҳида бўлаётган сўнги қўнғироқ садоларига ўз ҳаяжонлари билан шерик бўлишди.
Шунингдек туман раҳбари келажагимиз эгаларига оқ йўл тилаб ўз тилакларини билдирди.
Келажакда орзуларига етишиб ватан равнақига ўз ҳиссаларини қўшишда куч-қувват тилади.
Тадбир сўнгида ўқув йили давомида ўрнак кўрсатган, аълочи ўқувчиларга туман ҳокимлиги ташаккурномалари ва мақтов ёрлиқлари топширилди.
Айёмингиз қутлуғ бўлсин, азиз битирувчилар!
Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати