Ғаллаоролда “Миллий қадриятлар, китоблар карвони” йўналишида Маънавият фестивали ўтказилди
30 июн Ёшлар куни байрами муносабати билан Ғаллаорол тумани Самарқанд маҳалласи ҳудудидаги Баркамол авлод болалар мактабида Республикамиздан ташриф буюрган тарғиботчилар гуруҳи иштирокида миллий қадриятлар, китоблар карвони йўналишида маънавият фестивали ўтказилди.
“Маънавият фестивали”да туман ёшларига миллийлигимизни акс эттирувчи кўргазмалар намойиш этилди.
Туманда фаолият юритаётган “Қақнус” ижодкор ёшлар тўгараги аъзолари билан давра суҳбатлари ташкил қилинди.
Республикамиздан ташриф буюрган таниқли санъаткорлар томонидан ёшликни мадҳ этувчи қўшиқлар, зиёлилар томонидан ёшларга билдирилган табриклар, қимматли маслаҳатлар тадбирга кўтаринки руҳ бағишлади.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)