Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Мамлакатимизда амалга оширилаётган барча жабҳадаги ислоҳотлар қонунчилигимизда ҳам бир қатор ўзгаришлар амалга ошириш вақти келди

Мамлакатимизда амалга оширилаётган барча жабҳадаги ислоҳотлар қонунчилигимизда ҳам бир қатор ўзгаришлар амалга ошириш вақти келди

05 февраль 2022 йил
359
0

Мамалкатимизда амалга оширилаётган барча жабҳадаги ислоҳотлар қонунчилигимизда ҳам бир қатор ўзгаришлар амалга ошириш вақти келганлигини кўрсатиб турибди. Бугунги шиддат билан ривожланиб бораётган ва тезкор суратларда ўсишда давом этаётган иқтисодиёт ҳамда барча соҳаларни қамраб олаётган рақамли технологиялар ва комуникациялар асрида амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш, унга зарурий ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий асоси ва заминини яратиш заруратини туғдирмоқда.

Мамлакатимзда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий асоси сифатида қатор қонунлар қабул қилиниб, яна бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиб борилмоқда. Жумладан Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 январдада қабул қилинган ЎРҚ-744-сонли Қонуни билан “Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 245-2458-моддларига ўзгаришлар киритилди.

1) 245-модданинг биринчи қисмидаги:

«43» рақами «43 (бундан тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг бузилиши ҳоллари мустасно)» деган сўзлар билан алмаштирилди;

«1972» рақами «1972, 1973» рақамлари билан алмаштирилди;

«2002» рақами «2002 (бундан тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг бузилиши ҳоллари мустасно)» деган сўзлар билан алмаштирилди;

«2411 — 2418 ва 24110» деган сўзлар «2415 ва 2417» деган сўзлар билан алмаштирилди;

2) 2458-модда қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«2458-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда унинг девони ходимлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга ушбу Кодекснинг 43 (тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари қисмида), 2002 (тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари бузилиши қисмида), 2411 — 2414, 2416, 2418, 24110-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлилиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда жарима тарзидаги маъмурий жазоларни қўллашга унинг ўринбосарлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони бош инспекторлари ҳақли»»лиги белгилаб қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш, давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишини таъминлаш вазифаси юкланган бўлиб, ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.

Жиззах вилоят судининг судьяси Н.Эрназаров

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар