Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-887-сонли қонун мазмун-моҳияти

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-887-сонли қонун мазмун-моҳияти

25 январь 2024 йил
119
0

 Фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро суди раиси Ғ.Усанов сўзга чиқиб, Президент томонидан 2023 йил 25 декабрда Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-884-сонли, ЎРҚ-887-сонли, ЎРҚ-888-сонли, ЎРҚ-889-сонли Қонунлари имзоланди. Ушбу қонунлар билан процессуал қонунчиликка бир қатор ўзгариш ва қўшимчалар киритилди.

Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида тафтиш тартибида кўриладиган шикоят (протест) ушбу судлар номига йўлланади, лекин суд ҳужжатини қабул қилган биринчи инстанция судига берилади.

Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида тафтиш тартибида кўриладиган шикоят (протест) бевосита Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига берилади.

Олий суд раисининг, Бош прокурорнинг Олий суд Раёсатига тафтиш тартибидаги протести бевосита Олий судга берилади.

Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори, ажрими, қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан 1 йил ичида берилади

Апелляция ва кассация инстанциялари судлари томонидан ишларни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судларига юбориш тартиби бекор қилинди ҳамда уларнинг зиммасига иш бўйича якуний қарор чиқариш масъулияти юклатилди.

Ишни тафтиш инстанцияси судида кўришда иштирок этган судья шу ишни биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судида кўришда, шунингдек ишни юқори инстанция судида тафтиш тартибида қайта кўришда иштирок эта олмайди.

Апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ишлар бўйича туманлараро, туман, шаҳар фуқаролик ишлари бўйича судларининг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори, ажрими, қарори, шунингдек апелляция ёки кассация инстанцияси судининг қарори устидан Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.

Фуқаролик ишлари бўйича

Ғаллаорол туманлараро судининг

раиси Ғ.Н.Усанов

 

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар