Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Аср билан юзлашган инсон!

Аср билан юзлашган инсон!

05 май 2022 йил
265
0

9-май “Хотира ва қадрлаш куни” ҳамда қозинилган ғалабанинг 77 йиллиги байрами муносабати билан Ғаллаорол туманида туғилиб, умр йўли давомида ватан тинчлиги, ободлиги халқ осойишталиги йўлида меҳнат қилиб, ҳалқимиз қалбида меҳр қозонган, иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Отабой ота Амоновнинг 100 ёшлик юбилейига бағишланган байрам талбири бўлиб ўтди.

Ғаллаорол туманининг муҳташам “Оқсарой” тўйлар мажмуасида ўтказилган байрам тадбирида Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев, вилоят ташкилотлари раҳбарлари, Ғаллаорол туманидаги меҳнат фаҳрийлари хожи ота, хожи оналар, қадрли отахонимиз Отабой Амоновнинг яқин инсонлари, зиёлилар, оммавий ахборот ходимлари иштирок этишди.

Тинчлигимиз, осуда хаётимизни таьминлашда ўз жонини айамасдан жанг майдонларида мардлик ва жасорат кўрсатган иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Отабой Амановнинг 100 ёшли юбилейи муносабати билан Жиззах вилояти хокими Эргаш Салиев ўз табрик сўзларини билдириб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Жиззах вилояти ҳокимлигининг совғаларини тантанали равишда топширди.

Шундан сўнг Ғаллаорол туман ҳокими Жалолитдин Оқбоев туман халқи ва туман хокимлиги номидан 100 ёшни қарши олган отахонни юбилей тўйлари билан табриклади ва туман ҳокимлигигининг совғаларини топширди.

Иккинчи жахон уруши қатнашчисининг 100 ёшли юбилейига бағишланган байрам тадбири ватанни мадҳ этувчи куй қўшиқлар концерт дастури намойиш билан давом этди.

Ғаллаорол туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар