Ёшлар иштирокида очиқ мулоқат давра суҳбати ўтказилди
Ғаллаорол туманининг Самарқанд маҳалласида ёшларнинг муаммоларини ўрганиш, ёшлар учун янада яхшироқ шароит ва қулайликларни таъминлаш мавзусида очиқ мулоқат давра суҳбати ташкил этилди.
Бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, маданий дам олиш ҳамда қизиқган мавзулари бўйича тўгараклар фаолиятини янада яхшилаш йўналишларида ёшлар томонидан билдирилган муаммолар ва таклифларга мулоқат давомида соҳа ходимлари ҳамда мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар берилди, ёшларнинг бу борадаги таклифлари тингланди.
Ёшлар томонидан билдирилган таклифлар асосида муаммоларни бартараф этиш чора тадбирлари белгилаб олинди.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)