"Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳисобати
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Ғаллаорол туман бўлинмаси ҳузуридаги “Саховат ва кумак” жамғармаси ҳисобига 905.8 миллион сўм маблағ йиғилган.
Жумладан суд хужжатлари ижроси бўйича 93 миллион сўм, маҳаллий бюджет даромадларининг режадан ортириб бажарилишидан 723.8 миллион сўм маблағлар “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан Аёллар дафтари рўйхатида турувчи 26 нафар фуқароларниг Олий ўқув юртида таълим олаётган фарзандларининг контракт тўловларига ўтказиш учун 88.9 миллион сўмни ташкил этади. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Ғаллаорол туман бўлинмаси томонидан феврал-март ойларида Халк депутатлари Ғаллаорол туман Кенгаши қарорларига асосан қарийб 314 та ханодонга жами 413.9 миллион сўм маблағлар сарфланган.
Жумладан кам таъминланган эҳтиёжманд, ижтимоий ҳимояга мухтож 59 та ханодонга моддий ёрдам учун 46.1 миллион сўм, 206 та ханодонларга байрамлар муносабати билан озиқ-овқат махсулотлари учун 83.2 миллион сўм, Темир дафтар рўйхатида турадиган 6 та ханодонга моддий ёрдам учун 8.1 миллион сўм, 50 та ханодонга қуёшли иситиш батареяларини ўрнатиш учун 187.57 миллион сўм маблағлар ажратиб берилган.
Шунингдек, Жамғармага келиб тушаётган маблағлар маҳаллаларда ташкил этилган Темир дафтар, Аёллар дафтарига киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлашда муҳим молиявий манба бўлиб хизмат қилмоқда.
Жамғарманинг барча маблағлари белгилаб қўйилганидек, Халқ депутатлари Ғаллаорол туман Кенгаши сессияларида депутатлар томонидан муҳокама этилиб, тегишли қарорлар асосида ажратилмоқда.