Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ер участкаларини ажратиш ва улардан фойдаланиш юзасидан қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг моҳияти ва аҳамияти юзасидан ўқув семинари ташкил этилди.

Ер участкаларини ажратиш ва улардан фойдаланиш юзасидан қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг моҳияти ва аҳамияти юзасидан ўқув семинари ташкил этилди.

16 январь 2023 йил
234
0

Жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол туман судининг раиси А.Норбеков раҳбарлигида Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 августдаги “Ер участкаларини ажратиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек ерларни ҳисобга олиш ва давлат ер кадастрини юритиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 708-сонли Қонунига асосан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтирилишини таъминлаш мақсадида туман кадастр агентлиги ва кадастр палатаси ходимлари иштирокида ўқув семинар ўтказилди.

Семинар машғулотида туман судининг раиси томонидан қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 60-моддаси иккинчи-тўртинчи қисмлари, 601, 68, 681, 69-моддаларига, Ўзбекистон Республикаси ЖК 1971-моддасининг биринчи қисми, 2291-моддаси, янги киритилган 2296-моддасининг мазмун ва моҳияти тушунтириб берилди.

Шунингдек иштирокчилар билан биргаликда киритилган ўзгартиришларнинг амалиётда қўлланилиши юзасидан савол ва жавоблар бўлиб ўтди.

Семинар очиқ мулоқат кўринишида ўтди.

Ғаллаорол туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар