Расмий муносабат
Юртимизда бўлаётган ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий янгиликлардан чуқурроқ хабардор бўлиш ҳар бир раҳбар, фермер, ходим ва қолаверса фуқаролар учун фойдадан холи эмас.
Ҳар бир маънавиятли, билимли инсон бундай имкониятнидан тўла қонли фойдаланишга ҳақли. Даврий наршлар ўзи тарқатаётган ахборотнинг холис ва ҳаққонийлиги учун қонун олдида жавобгар ҳисобланади, халқ маънавий қудратини юксалтиришга, омма ижтимоий онгини ривожлантиришга кўмаклашади, ҳокимият билан жамият ўртасида холис воситачи вазифасини ўтайди. Жамият ва халқ номидан бошқарув идораларининг фаолиятини назорат остига олади.
Асл ҳақиқат шуки, бугун Ватанимизнинг энг чекка, ҳув олис туманида ёки қишлоғида яшаётган юртдошларимизнинг ҳақ ва ҳуқуқи шаҳарда яшовчиларникидан мутлақо кам эмас. Туман аҳолисининг кўпроқ қисмини ташкил этувчи олис қишлоқларда истиқомат қилаётган заҳматкаш халқимизнинг ярмида ҳар куни интернетга киришга ё имкон йўқ, ёки ҳафсала йўқ. Балким вақт ҳам йўқдир. Чунки заҳматкаш ҳалқимизнинг қўлидаги кетмони ёхуд иш асбоби доимий ҳаракатда. У биздан фарқли ўлароқ, чин меҳнат билан банд. Шунинг баробарида ўз мамлакатига эътиқоди юксак. Уни эса ўз қишлоғида дунёдан хабар оладиган ягона восита – даврий нашрлар ўқиш имконини яратишдир.
Туманда матбуот нашрларининг аҳолини ахборот билан таъминлашдаги ўрни ва халқимиз маънавиятини юксалтиришдаги аҳамиятини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4151-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-294-сонли қарорларидан келиб чиқиб, 2023 йил учун марказий, вилоят, маҳаллий газета ва журналларига обуна ишларини юқори савияда ташкил этиш мақсадида туманда 2023 йил учун режа-тавсияси ишлаб чиқилди. Мазкур режа-тавсия обуначилар учун тавсиявий характерга эга хисобланади.
Тумани ҳокмилиги Ахборот хизмати