Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ғаллаорол туманидаги Халқ қабулхонасида туман ҳокими Жалолитдин Оқбоевнинг навбатдаги мурожаатлар қабули ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ғаллаорол туманидаги Халқ қабулхонасида туман ҳокими Жалолитдин Оқбоевнинг навбатдаги мурожаатлар қабули ўтказилди.
Қабул жараёнида ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот раҳбарлари ва масъуллар иштирок этдилар.
Ўтказилган қабулда фуқаролар уй-жой учун ажратиладиган субсидия тартиби, тадбиркорлик қилиш учун ер майдони ажратиш, электр энергия, тиббий-ижтимоий ёрдам, таълим кредити, банкдан кредит олиш, "Ёшлар дафтари"га, "Аёллар дафтари"га кириш тартиби ва бошқа масалалар бўйича мурожаат қилишди.
Бўлиб ўтган қабулда ҳар бир мурожаат диққат билан эшитилиб, тегишли тартибда рўйхатга олинди ҳамда айрим мурожаатларга ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар берилди.
Муддат талаб қиладиган масалалар бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, ижроси назоратга олинди.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати