Пенсия олиш ҳуқуқига:
Эркаклар 60 ёшда - иш стажи 25 йил бўлганда,
аёллар эса 55 ёшда - иш стажи 20 йил бўлганда эга бўладилар.
Қуйидаги асосларда имтиёзли пенсиялар тайинланиши мумкин
ёшидан қатъи назар пенсия олиш ҳуқуқини берадиган 1-сонли рўйхат асосида;
ёшни 10 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган 2-сонли рўйхат асосида;
ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган 3-сонли рўйхат асосида;
уруш ногиронлари, болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналари, лилипутлар ва паканалар;
аёлларга 54 ёшга тўлиб, 20 йиллик иш стажига эга бўлганида.
Ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган эркаклар — 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлганда, аёллар — 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда муддатидан олдин пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Шунингдек, муддатидан олдин пенсия тайинлаш ишсиз деб эътироф этилган шахсларга тайинланади.
Пенсия тайинлаш учун Пенсия жамғармасининг бўлимига мурожаат қилиш мумкин
ишлаётганлар - ташкилот маъмурияти орқали;
деҳқон хўжаликлари аъзолари, якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланувчилар - мустақил равишда ариза билан;
ишламайдиган фуқаролар - мустақил равишда ариза билан.
Пенсия тайинлаш муддатлари
Бир пенсиядан бошқасига ўтказиш пенсионер тегишли ариза ва барча зарур ҳужжатлар билан мурожаат этган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан эътиборан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаётган чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга юқорида кўрсатилган тартибда пенсия тайинланади.
Ғаллаорол тумани БТПЖ