Ижтимоий тармоқларнинг “Kun.uz” каналида эълон қилинган видео юзасидан
Туман қишлоқ хўжалиги бўлими маълуматига кўра
Боғдорчиликка иҳтисослаштирилган “Ёнғоқзор неъмати” фермер хўжалиги раҳбари А.Ҳайдаров томонидан фермер хўжалигига тегишли бўлган 9,0 гектар суғориладиган ер майдонига ёнғоқ кўчатлари экиш ўрнига 3,0 гектар ер майдонига арпа экини экилганлиги, бу борада тегишли тартибда далолатнома имзоланиб, фермер хўжалиги раҳбарига ғалла экини ўрнига сабзавот, эртанги картошка экиб, кўпроқ даромад олиш мумкинлиги тўғрисида тушунтиришлар берилган.
Шунингдек, “Ёнғоқзор неъмати” фермер хўжалиги раҳбари А.Ҳайдаров фермер хўжалиги ҳисобидаги ер майдонларидан хўжасизларча фойдаланганлиги учун маъмурий жавобгарлик масаласини кўриб чиқишлик бўйича огоҳлантирилди.
Ҳозир кунда 3,0 гектар ер майдонидаги арпа экининг ривожи яхши бўлганлиги, фермер хўжалигининг моддий аҳволининг яхшиланишини эътиборга олиб, ушбу ғалла майдонидаги арпа ҳосилини жорий йилнинг июн ойида ўриб олингандан сўнг, такрорий экин сифатида картошка экинини экиш ва бу орқали қўшимча даромад олиши хақида тавсия ва тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, фуқаро А.Ҳайдаров ўзининг интервюсида солиқ қарздорлигини тўлиқ тўлаб келаётганлигини билдирган бўлса-да, 2022 йил 14 январ ҳолатига 5,0 млн. 138,0 минг сўм қарздор эканлиги, боғ қатор ораларини белгиланган агротехника қоидалари асосида шудгор қилмаганлиги, ҳозирда 2,0 гектарга талаб этиладиган 1250 туп ёнғоқ кўчатлари мавжудлиги маълум бўлди.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)