Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ғаллаорол туманида узумчиликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан амалий семинарлар ўтказилди

Ғаллаорол туманида узумчиликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан амалий семинарлар ўтказилди

14 октябрь 2021 йил
268
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги “Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5200-сонли қарорининг ижросини таъминлаш, узумчиликни янада ривожлантириш, узум етиштириш, уни қайта ишлаш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича кластер тизимини йўлга қўйиш, алкоголь бозорини тартибга солишнинг самарали механизмларини кенг жорий этган ҳолда сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш, соҳанинг экспорт салоҳиятини кучайтириш, инвестицион жозибадорлигини ошириш, шунингдек, виночилик туризмини (энотуризм) ривожлантириш белгиланган.

Туманда узумчиликни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб узум етиштиришга ихтисослаштириш учун қулай ҳудудларда энг мақбул майдонларни белгилаш;

халқимизнинг асрлар давомида шаклланган миллий деҳқончилик маданияти, қадриятларидан келиб чиқиб, узум етиштиришни миллий маданият сифатида ривожлантириш;

узумчиликни йирик майдонларда, кластер ва кооперация усулида етиштириш орқали соҳада қўшилган қиймат занжирини яратиш, узумни сақлаш, саралаш ва қайта ишлашни рағбатлантириш;

маҳаллий узум навларининг миллий брендларини яратиш ва янги бозорларга чиқиш орқали экспортни кенгайтириш;

илмий асосланган ҳолда узум етиштириш, унинг янги ҳосилдор, данаксиз навларини яратиш мақсадида узумчилик илмий мактабини ривожлантириш ҳамда илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг узвий интеграциясини йўлга қўйиш ишлари амалга оширилиши юзасидан амалий ишлар олиб борилиб, узумзорлар барпо этиш бўйича амалий семинарлар ўтказилмоқда.

Жумладан, Музбулоқ СИУдаги “Холмурод-Дўстмурод” фермер хўжалигида 10 гектар лалми майдонда узумзор барпо этиш;

Д.Йўлдошев СИУдаги “Зебо Муаттар гулдастаси” МЧЖда 10 гектар майдонда узумзор барпо этиш;

Янги ҳаёт СИУдаги “Қорағўйли замин боғ” фермер хўжалигида 5 гектар майдонда узумзор барпо этиш;

Зарбулоқ СИУдаги “Бўриев агро стар” фермер хўжалигида 15 гектар лалми майдонда узумзор барпо этиш бўйича амалий семинарлар бўлиб ўтди.

Ғаллаорол туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар