Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ижтимоий тармоқларда тарқалган танқидий видео лавҳа юзасидан

Ижтимоий тармоқларда тарқалган танқидий видео лавҳа юзасидан

06 январь 2025 йил
19
0

Ғаллаорол туман Электр таъминоти бўлими бошлиғи Мираброр Қулматов маълумотига кўра   

Ғаллаорол туман Электр тармоқлари корхонаси томонидан 2024 йил давомида туман ҳудудларида 524 дона темир-бетон таянч устунларини ўрнатилиб, 14.8 км сип ва вот кабелларини тортиш ишлари олиб борилган.
Жумладан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 635-сонли қарорига асосан Коризқудуқ ҚФЙ ҳудудида ҳам 133 дано темир-бетон таянч устунлари ўрнатилган ҳамда 6.5 км сип кабели тортилган.
Туман электр тармоқлари корхонаси мутахассислари томонидан ижтимоий тармоқда Коризқудуқ маҳалласининг Калтоп қишлоғидаги электр тармоқлари тизимидаги муаммолар бўйича берилган видео лавҳага қуйидагича изох берилди:
Коризқудуқ маҳалласи ҳудудидаги Калтоп қишлоғида 2024 йил давомида 65 дона темир-бетон устунлар ўрнатилиб, 2.5 км СИП кабеллари тортилган.
Электр тармоғи тизимидаги муаммолар аҳоли томонидан ноқонуний равишда қурилган уй-жойлар ҳисобига юзага келганлигини ва муаммони бартараф этиш учун уй-жойларни Давлат дастури лойиҳасига киритиш таклифини берамиз.
Бу ишлар электр тармоқлари тизимидаги муаммоларни қисқа муддатларда бартараф этиш имкониятини беради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сенятбрдаги “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш тўғрисидаги ПҚ-330-сонли қарори асосида 2025 йил давомида Коризқудуқ ҚФЙ Калтоп қишлоғига битта трансформатор, 10 км Сип кабели ҳамда 265 дона темир-бетон таянч устунлари ўрнатилади.
Маҳаллий аҳолига ижтимоий тармоқда берилган муаммолар туман электр тармоқлари корхонаси томонидан жорий йил давомида тўлиқ бартараф этилишини маълум қиламиз.

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар