Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ижтимоий тармоқларда тарқалган танқидий видео лавҳа юзасидан

Ижтимоий тармоқларда тарқалган танқидий видео лавҳа юзасидан

22 ноябрь 2024 йил
4
0

Ғаллаорол тумани Қипчоқсув маҳалласи Толлисой қишлоғида яшовчи фуқаро Мамақодиров Абдуҳаким Муртозович томонидан Жиззах вилояти ИИБнинг “102” тизими орқали, Толлисой қишлоғида маҳалла томонидан ободончилик учун ажратилган ер майдонида боғ барпо этиш учун эккан турли хил 120 туп мевали кўчатларини 2024 йил 21 ноябрь кунидан 22 ноябрь кунига ўтар кечаси ноъмалум шахслар томонидан синдириб зарар етказганлиги тўғрисида хабар берган.
Бундан ташқари, фуқаро А.Мамақодиров томонидан 2024 йил 22 ноябрь куни Ғаллаорол тумани ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, ўз мурожаатида юқорида кўрсатилган важларни такитлаб, кўчатларини синдирган нотаниш фуқароларга нисбатан чора кўришликни сўраган.
Ушбу хабар ва мурожаат туман Ички ишлар бўлими Навбатчилик қисмидан рўйҳатдан ўтказилиб, ҳозирда туман Ички ишлар ходимлари томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Фуқаро А.Мамақодировнинг мурожаати бўйича кўчатларини синдирган шахслар топилиб, тегишли тартибда қонуний чора кўрилади.

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар