Вилоят прокуратурасининг Ташқи савдо, инвестициялар ва тадбиркорлик соҳаларида қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими ҳамда яширин иқтисодиётга қарши курашиш соҳасида назорат бўлими иштирокида тумандаги тадбиркорлар билан учрашуви
Вилоят прокуратурасининг Ташқи савдо, инвестициялар ва тадбиркорлик соҳаларида қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими бошлиғи А.Бегматов ҳамда яширин иқтисодиётга қарши курашиш соҳасида назорат бўлими прокурори И.Бурибаевлар иштирокида туманда паст қувватда фаолият кўрсатаётган ҳамда фаолият кўрсатмаётган тадбиркорлик субъектлари билан учрашув ўтказилиб, уларни муаммолари эшитилди ва муаммолар ечимини ҳал қилиш ва тадбиркорлик фаолиятини тиклаш борасида амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Йиғилишда туман ҳокимининг ўринбосари А.Мамаражабов, туман прокурори катта ёрдамчиси Х.Қодиров, туман Солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари А.Абсаттаров, туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлим бошлиғи Л.Қушманов, шунингдек, тумандаги тижорат банклари ва бошқа мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати