“Камбағалликдан фараавонлик сари” давлат дастури асосида амалий ишлар давом этмоқда
Ғаллаорол туманида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ишларини кейинги сифат босқичига олиб чиқиш масалаллари муҳокамаси бўйича ўтказилган видеоселектр йиғилишида белгилаб берилган вазифалар асосида даромади паст оилаларни камбағалликдан чиқариш чоралари кўрилмоқда.
Хусусан, туманда бириктирилган масъуллар ҳамда маҳалла еттилиги биргаликда маҳаллаларда даромади паст оилаларнинг турмуш шароитлари, оилавий даромади, муаммо ва эҳтиёжлари билан танишилиб, уларнинг даромадларини ошириш, бандлигини таъминлаш, моддий ва бошқа турдаги ёрдамлар бериш орқали камбағалликдан чиқариш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.
Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)