Ижтимоий тармоқларда тарқалган танқидий видео лавҳа юзасидан
Ғаллаорол туман ҳокимининг Қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари А.Мамаражабовнинг маълумотига кўра
Ғаллаорол шаҳридаги транспорт воситаларининг ҳаракатини тартибга солиб, аҳолининг бозор ҳудудида савдо-сотиқ ҳамда кириб чиқишда қулайликлар яратиш мақсадида “Ғаллаорол деҳқон бозори”ни реконструкция қилиш бўйича бош режаси ишлаб чиқилган ва тегишли ташкилотлар томонидан ижобий тасдиқланган. Ҳудуддаги тадбиркорлик объектлари туман Кадастрлар палатаси томонидан тўлиқ хатловдан ўтказилиб, мавжуд нотурар бинолари ўз эгалари томонидан бузиб олинган. Мулкдорларга туман ҳокимининг 18.06.2018 йилдаги 1847-сонли қарори билан бозор ҳудудидан ушбу ҳудуддаги тадбиркорлик субъектларининг барчасига компенсация сифатида туташ ҳудуддан ер майдонлари ажратилиб берилган бўлиб, бугунги кунда ажратилган ер майдонида 2 қаватли замонавий савдо дўконлари қурилиб, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келмоқда.
Ушбу тадбиркорлар мурожаатлари бир неча маротаба суд инстанциялари томонидан кўриб чиқилиб, мурожаатлари қаноатлантирилиши рад этилган.
Тадбиркорлар томонидан эски бинолари ўрнидан қурилиш ишларини олиб боришни сўрамоқда, аммо ушбу ҳудуднинг тасдиқланган лойиҳасига асосан қўшимча қурилишлар белгиланмаганлиги сабабли фуқаролар томонидан ҳолат юзасидан нотўғри талқин қилинмоқда.