Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Антикоррупция каналида ёритилган видеолавҳа юзасидан расмий муносабат

Антикоррупция каналида ёритилган видеолавҳа юзасидан расмий муносабат

21 август 2024 йил
155
0

Антикоррупция каналида ёритилган видеолавҳада фуқаро Т.Бобобековнинг Ғаллаорол тумани Мустақиллик кўчасида жойлашган хонадони бузилганлигини билдириб, ер майдони ажратилишини ва компенсация пули тўланишида амалий ёрдам сўраб тарқалган танқидий материал юзасидан маълумот.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 январдаги “Жиззах вилоятини ривожлантиришни давлат томонидан тартибга солиш ва бошқаришнинг самарали моделини ишлаб чиқиш тўғрисида” ги ПФ-5609-сонли Фармони ижросини таьминлаш юзасидан вилоятимизнинг барча туман марказларида олиб борилаётган ишлар қатори Ғаллаорол туманида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Шу муносабат билан туман марказининг Дўстлик маҳалласи, Мустақиллик кўчасидаги собиқ Совет даврида лой девордан қурилган, эски пастқам уйлар ўрнида эндиликда замонавий кўп қаватли турар жойлар барпо этиш ишлари амалга оширилди.

Фуқаро Т.Бобобеков муқаддам яшаган 0,08 га. ер майдонига эга 21-уй марҳум Бобобеков Ўролга тегишли бўлганлиги боис унинг фарзандларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 97-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат ва жамоат эҳтиёжи учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомига асосан туманнинг Мирзабулоқ ҚФЙ ҳудудидан якка тартибдаги уй-жой қуриш учун 0,12 га. ер майдони ажратиб берилган.

Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонов номидаги Республика суд экспертизаси Жиззах вилояти бўлими томонидан берилган ҳулосасига асосан қурилиш пудрат корхона “Махфуза-О” МЧЖ томонидан 2019 йилда 358 252 505 сўм миқдорида пул маблағи компенсация сифатида тўлиқ тўлаб берилган. Ушбу маблағ марҳум Бобобеков Ўролнинг фарзандлари ўртасида ўзаро келишиб тахсимланган бўлиб, Бобобеков Тўлқинга ҳам 100 млн. сўм миқдорда нақд пул берилган ҳамда уй-жой қуриш учун ажратилган 0,12 га ер майдонининг 0,06 га қисмига уй-жой қуриб олишга ака-укалари томонидан розилик билдирилган.

Ушбу масала Ғаллаорол туман прокуратураси томонидан ўрганиб чиқилиб Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 89 моддасига кўра  юридик ва жисмоний шахслар ўртасида ер ҳусусидаги низолар суд томонидан қонун хужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилиши билдирилган. Мазкур қонун талабларига 0.12 га ер майдонини 0.06 гектарини олиш масаласида тегишли тартибда судга мурожаат қилиши тўғрисида тушунтирилган.

Фуқаро Бобобеков Тўлқин Жиззах туманлараро Маъмурий судига “Давлат ва жамоат эҳтиёжи учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомига асосан туманнинг Мирзабулоқ ҚФЙ ҳудудидан якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ажратилган Ғаллаорол туман ҳокимининг 2019 йил 3121 сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Жиззах туманлараро Маъмурий судининг 28.04.2022 йил 5-1301-2203/181сонли ҳал қилув қарорига асосан қаноатлантирилиши рад этилган.

Бобобеков Тўлқин компенсация асосида уй-жой қуриш учун ажратилган пулларни спиртли ичимликларга ружу қўйиши оқибатида ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган. Биринчи ва иккинчи турмуш ўртоғи билан ажрашганлиги, укалари Бобобеков Эркин ва Бобобеков Ёрқинлар уй-жой қуриш учун ажратилган ер майдонига уй-жой қуришни бошлашини ҳамда етмаган жойига ёрдам беришини билдирган аммо Бобобеков Тўлқин ажратилган ер майдонини ўз номига ўтказиб ўз эҳтиёжлари учун сотиб юбормоқчилиги ва ҳозирда ака укалари билан ўзаро келишмаслиги, умуман борди келди қилмаслиги сабабли учунчи турмуш ўртоғи билан яшаб келаётганлиги билдирилади.

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар